Байден америкаликларни иммигрантлар халқи деб атади
Олам
−
06 Май 2022
11160АҚШ Президенти Жо Байден Штатлар муҳожирлардан иборат эканини таъкидлади. У бу ҳақда кеча, 5 май куни Мексика байрами муносабати билан Оқ уйда ўтказилган тадбирда гапирган.
“Биз муҳожирлар халқимиз. Бу ҳақда гапирамиз, лекин одамлар ўзларини бунга ишонмагандек тутишади. Ва бу бизнинг кучимиз”, деган Байден.
5 май куни Мексикада 1862 йилда иккинчи француз империяси армияси билан бўлган жангдаги ғалаба нишонланади, АҚШда эса бу Америка-Мексика дўстлиги кунидир.
Тадбирда биринчи хоним Жилл Байден ҳам иштирок этган. Президент нутқи олдидан томошабинлардан бири, яъни Жилл Байден қичқирган: “Биз сизни яхши кўрамиз, Жо”.
Президент йиғилганларнинг кулгисига жавобан, ҳеч бўлмаганда залдаги бир аёл уни яхши кўришини таъкидлаган. Кейин эса у хотинига бўлган ҳис-туйғуларини тан олган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь