Байден америкаликларни иммигрантлар халқи деб атади

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Штатлар муҳожирлардан иборат эканини таъкидлади. У бу ҳақда кеча, 5 май куни Мексика байрами муносабати билан Оқ уйда ўтказилган тадбирда гапирган.  

“Биз муҳожирлар халқимиз. Бу ҳақда гапирамиз, лекин одамлар ўзларини бунга ишонмагандек тутишади. Ва бу бизнинг кучимиз”, деган Байден. 

5 май куни Мексикада 1862 йилда иккинчи француз империяси армияси билан бўлган жангдаги ғалаба нишонланади, АҚШда эса бу Америка-Мексика дўстлиги кунидир. 

Тадбирда биринчи хоним Жилл Байден ҳам иштирок этган. Президент нутқи олдидан томошабинлардан бири, яъни Жилл Байден қичқирган: “Биз сизни яхши кўрамиз, Жо”. 

Президент йиғилганларнинг кулгисига жавобан, ҳеч бўлмаганда залдаги бир аёл уни яхши кўришини таъкидлаган. Кейин эса у хотинига бўлган ҳис-туйғуларини тан олган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Байден

Баҳолаганлар

491

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг