Банкларга кредит муддатларини узайтириш тавсия қилинди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки республиканинг тижорат банкларига тадбиркорлардан олинган кредитларни тўлаш муддатини узайтиришни тавсия қилди. Бу ҳақда бугун, 17 март куни Марказий банк Матбуот хизмати хабар берди.

Марказий банк тавсиялари коронавирус тарқалиши билан боғлиқ иқтисодий оқибатларни юмшатишга қаратилган. Хусусан, пул оқими камайган корхоналар учун кридитларни қайтариш муддати узайтириш тавсия этилади. Марказий банк, шунингдек, бундай компаниялар учун 2020 йил 1 октябргача имтиёзли даврни белгилашни тавсия қилган.

"Кредитнинг асосий қарзини қайтариш бўйича 2020 йил 1 октябрига қадар имтиёзли давр бериш ҳамда якуний тўловлар муддатларини берилган имтиёзли даврга мос равишда узайтириш юзасидан кредит шартнома шартларига ўзгартириш киритиш тавсия қилинади", дейилади Марказий банк хабарида.

Маълумот учун, 17 мартга келиб Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ 11 та ҳолат аниқланди.

Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони эса 187 375 нафарга етган. Бу касаллик туфайли 7 477 киши вафот этган. Беморлардан 6 491  нафари ёки 7 фоизининг аҳволи оғир. Шу кунгача касалликни юқтирганларнинг 80 848 нафари бу вирусдан фориғ бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк Коронавирус Кредитлар

Баҳолаганлар

403

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг