Банкларга кредит муддатларини узайтириш тавсия қилинди
Local
−
17 March 2020 18690 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки республиканинг тижорат банкларига тадбиркорлардан олинган кредитларни тўлаш муддатини узайтиришни тавсия қилди. Бу ҳақда бугун, 17 март куни Марказий банк Матбуот хизмати хабар берди.
Марказий банк тавсиялари коронавирус тарқалиши билан боғлиқ иқтисодий оқибатларни юмшатишга қаратилган. Хусусан, пул оқими камайган корхоналар учун кридитларни қайтариш муддати узайтириш тавсия этилади. Марказий банк, шунингдек, бундай компаниялар учун 2020 йил 1 октябргача имтиёзли даврни белгилашни тавсия қилган.
"Кредитнинг асосий қарзини қайтариш бўйича 2020 йил 1 октябрига қадар имтиёзли давр бериш ҳамда якуний тўловлар муддатларини берилган имтиёзли даврга мос равишда узайтириш юзасидан кредит шартнома шартларига ўзгартириш киритиш тавсия қилинади", дейилади Марказий банк хабарида.
Маълумот учун, 17 мартга келиб Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ 11 та ҳолат аниқланди.
Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони эса 187 375 нафарга етган. Бу касаллик туфайли 7 477 киши вафот этган. Беморлардан 6 491 нафари ёки 7 фоизининг аҳволи оғир. Шу кунгача касалликни юқтирганларнинг 80 848 нафари бу вирусдан фориғ бўлган.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September