Ўзбекистонда 8 та банк жазоланди
Crime
−
10:24 2756 1 minute
Ўзбекистонда жорий йилнинг сентябрь ойида пруденциал меъёрлар ва қонунчилик талабларини бузгани учун 8 та банкка нисбатан жарима санкциялари қўлланилди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.
Қайд этилишича, Марказий банк Банк назорати қўмитаси сентябрь ойида 8 марта йиғилиш ўтказиб, жами 37 та масалани кўриб чиққан ва улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилган.
Шундан 21 таси кредит ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш ва уларга рухсат бериш билан боғлиқ бўлган. Жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш, микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш, аккредитация ва тўлов ташкилотига лицензия бериш, шунингдек, банкларнинг кузатув кенгаши ва бошқарув аъзолари номзодларини кўриб чиқиш масалалари муҳокама қилинган.
Бундан ташқари, кредит ва тўлов ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 16 та масала кўриб чиқилган. Улар орасида Марказий банк кўрсатмалари ва пруденциал меъёрларга риоя этилиши, инспекция текширувлари натижалари ҳамда молиявий хизматларни “тартибга солиш қумдони” доирасида синовдан ўтказиш масалалари бўлган.
Марказий банк маълумотларига кўра, 8 та банкка нисбатан жарималар пруденциал меъёрлар ва қонунчилик талабларига риоя этилмагани, шунингдек, инспекция текширувларида аниқланган қоидабузарликлар сабаб қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Марказий банки 23 та молия ташкилотини жаримага тортгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All