Банкир Олмазорга ҳоким бўлди
Жамият
−
13 Февраль 4252 1 дақиқа
Қудратилло Асатуллаевич Тўлаганов Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, у 1982 йил 6 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 2008 йил Тошкент молия институти ҳамда 2016 йил Банк-молия академиясини тугатган.
2023 йилдан буён тайинловга қадар “Asakabank” АЖ бошқарув раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Маълумот учун, шу кунга қадар Олмазор туманига Умархонов Азизхон Шарипхонович ҳокимлик қилиб келаётганди. У ушбу лавозимга 2021 йилда тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида бўлиб ўтган халқ депутатлари тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Баҳодир Худойқулов Худоёрович янги туман ҳокими лавозимига тайинланганди.
Live
Барчаси