Собиқ прокурор Чироқчига ҳоким бўлди
Жамият
−
04 Февраль 6154 1 дақиқа
Бугун, 4 февраль куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида бўлиб ўтган халқ депутатлари тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Баҳодир Худойқулов Худоёрович янги туман ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Сессияда депутатлар Чироқчи тумани ҳокими лавозимига тасдиқлаган.
Маълумот учун, Баҳодир Худойқулов – 1985 йилда туғилган. У Самарқанд давлат университети ва Тошкент давлат юридик институтларини тамомлаган. Фаолияти давомида 2018-2024 йилларда Чироқчи тумани прокурори вазифасида ҳам ишлаган.
Тайинловга қадар у Шаҳрисабз тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 3 февраль куни Жамшид Пардаев Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманига ҳоким этиб тайинланганди.
Live
БарчасиЭрдўған энди хотинини олиб Мисрга борди
04 Февраль