Қашқадарёда ўқитувчи ва ўқувчилар ер чопиб, ариқ тозалашга мажбур қилинди (видео)
3-саҳифа
−
01 Апрель
12672QALAMPIR.UZ’га Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги 105-мактабдан келган мурожаатга кўра, ўқитувчилар ва ўқувчилар мактаб директори томонидан мажбурий равишда “Яшил макон” лойиҳаси асосида ободонлаштириш ишларига жалб қилинган.
“Агар ишдан бош тортадиган бўлсак, ишдан бўшатиш ва ойликни камайтириш билан доимий таҳдид қилиб келинмоқда”, дейди мурожаатчи.
Ҳолат юзасидан биз мажбурий меҳнатга қарши курашувчи тизим ҳисобланмиш Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига мурожаат қилдик. Аввал вазирлик, кейин вилоят, ундан сўнг эса туман бўлимига қилган мурожаатларимиз жавобсиз қолди.
Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдириб, аниқланган камчиликларни келтириб чиқарган масъул ходимларга нисбатан таъсир чоралари қўлланилишини маълум қилди.
“Ҳолат Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси назоратига олинган бўлиб, унга қонуний баҳо бериш мақсадида Қашқадарё вилояти бандлик бош бошқармаси томонида ўрнатилган тартиб асосида ўрганилмоқда”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонунга кўра, уларни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан ҳудудларни ободонлаштиришга ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш тақиқланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўқитувчиларни ўт-ўлан юлишга мажбурлаган мактаб директори базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима жазосига тортилган эди.
LiveБарчаси
Самарқанд иқлим форуми бошланди.
04 Апрель