Бахтиёр Саидов Япониянинг Адлия вазири билан учрашди

Жамият

image

Бугун, 1 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Япония Адлия вазири Кэисукэ Судзуки билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram саҳифасида маълум қилди.

Унинг ёзишича, ушбу учрашув Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида ўтказилган ва унда қатор минтақавий ва глобал мавзулар, икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, жумладан, ҳуқуқий ислоҳотлар, суд-ҳуқуқ тизимини модернизация қилиш, бошқарув ва қонун устуворлигини таъминлаш соҳасида илғор тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинган.

“Шунингдек, мамлакатларимизда ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашувчи адлия тизимларимиз ўртасидаги институционал ҳамкорликнинг янги имкониятларини кўриб чиқдик”, дея ёзган вазир.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 апрель куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ҳамда АҚШ Президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Уолтц билан учрашганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бахтиёр Саидов Кэисукэ Судзуки

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг