Швейцариянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Local

image

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Швейцария Конфедерациясининг мамлакатдаги янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Симон Гигернинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Швейцария ўртасидаги сиёсий мулоқотни янада фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган. Томонлар саноат кооперацияси ва янги қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратган.

Шунингдек, икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласи таъкидланган.

Учрашув якунида Бахтиёр Саидов янги элчига масъулиятли дипломатик фаолиятида муваффақият тилаб, Ўзбекистон – Швейцария муносабатларини янада ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Покистон Ислом Республикасининг мамлакатдаги янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Мудассир Типунинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends