Саидов Нью-Деҳлида Трампнинг махсус вакили билан учрашди
Жамият
−
20:46 376 1 дақиқа
Бугун, 4 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Сержио Гор билан учрашди. Бу ҳақда Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Унинг билдиришича, учрашувда Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик муносабатлари барча йўналишларда ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланган.
Олий ва юқори даражадаги мулоқотларни янада фаоллаштириш ҳамда икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан атрофлича фикр алмашилган.
Шунингдек, C5+1 формати доирасидаги ҳамкорлик, бўлажак қўшма тадбирларга тайёргарлик ҳамда минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинган.
“Учрашув якунида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги очиқ ва ишончли мулоқотни изчил давом эттириш ҳамда амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олдик”, дейди Бахтиёр Саидов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Лондонда АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Сержио Гор билан учрашганди.
Live
Барчаси