Бахтиёр Саидов Раисий қабулида бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Эронга ташрифи доирасида Президент Иброҳим Раисий қабулида бўлди. Бу ҳақда у ўзининг Тelegram-каналида маълум қилди.

“Эрон Президенти Иброҳим Раисий Жаноби Олийлари томонидан қабул қилинганимиз биз учун катта шараф. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказдик”, деб ёзган Саидов.

Шунингдек, у Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Абдуллаҳиён билан биргаликда ҳамкорлик салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш бўйича барча зарур чораларни кўришга ишонч билдирган.

Бундан ташқари, Саидов билан бирга Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котиби Хусрав Нозирий билан музокара ўтказган. Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги ҳамкорлик, минтақавий савдо ва ўзаро боғлиқлик масалалари ҳамда Ташкилот доирасида режалаштирилган бўлажак тадбирларга тайёргарликнинг турли жиҳатлари муҳокама қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бахтиёр Саидов Эронга ташриф

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг