Ўзбекистон терма жамоасида кулгили муаммо юзага келди

Спорт

image

Аввал хабар берилганидек, FIFA кунлари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Америка Қўшма Штатлари ва Мексика билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Айни мақсадда кеча, 7 сентябрь куни ўзбекистонликлар АҚШнинг Сент-Луис шаҳрига етиб борган. Бироқ жамоа аъзоларининг 10 дан ортиқ багажи номаълум сабабга кўра қолган юклар қаторидан топилмаган. Бу ҳақда “Самвел Карленич” Telegram-каналида маълум қилинди.

Манбага кўра, йўқолган багаж орасида баъзи футболчиларнинг экипировка ва бутсалари ҳам бор. Ҳозирда манзилгача етиб келмаган багажларни тезроқ Сент-Луис шаҳрига етказиш бўйича зарур ишлар олиб борилмоқда.

Айтиш жоиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни дамда “Hotel Sent Louis” меҳмонхонасига жойлашган ҳамда жорий йилнинг 10 сентябрида Тошкент вақти билан 03:30 да старт оладиган ўртоқлик ўйинига тайёргарлик жараёнларини бошлаб юборган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги баҳсни гондураслик Нелсон Салгадо бошқариб бориши ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Сречко Катанец қўл остидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 13 сентябрь куни таркибида Гильермо Очоа, Рауль Хименес, Эктор Эррера ва Эдсон Альварес каби таниқли футболчилари бўлган Мексика термаси билан ҳам ўзаро баҳс олиб боради.  Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойида Хитой ва Вьетнамга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Ўзбекистон Мексика FIFA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made