Ўзбекистон октябрда Хитой ва Вьетнамга қарши ўйнайди
Спорт
−
23 Август 2023
3141Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойида Хитой ва Вьетнамга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда ЎФА Ахборот хизмати хабар берди
Маълум қилинишича, Ўзбекистон вакиллари октябрда Сиан (Хитой) шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиши режалаштирилган.
Йиғин доирасида Сречко Катанец шогирдлари 13 октябрь куни Вьетнам, 16 октябрь куни эса Хитой миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон термаси сентябрь ойидаги FIFA кунларида Америка Қўшма Штатларида йиғин ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. Унга кўра, Сречко Катанец қўл остидаги футболчилар жамоаси 10 сентябрь куни FIFA рейтингида 11-ўринни эгаллаб турган АҚШ миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Тошкент вақти билан 03:30 да старт оладиган мазкур учрашув Миссури штати Цент-Луис шаҳридаги “CityPark” стадионида бўлиб ўтади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь