Баҳодир Жалолов муддатидан аввал ЖЧ финалига чиқди

Спорт

image

Айни кунларда Тошкент шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда. Бугун, 12 май куни Жаҳон чемпионатининг ярим финал жанглари бўлиб ўтади.

Супероғир вазн тоифасида чемпионлик учун курашга киришган Ўзбекистон вакили Баҳодир Жалолов муддатидан аввал финал йўлланмасига эга чиқди. Унинг ярим финалдаги рақиби испаниялик Аюб Гадафа Дрисси жароҳат сабаб финалолди баҳсда иштирок эта олмаслиги маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Жалоловдан ташқари яна 8 нафар ўзбек боксчиси финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади. Ўзбекистон жамоасининг бугунги иштирокини -54 кг да Ойбек Жўраев бошлаб беради. Унга россиялик Дмитрий Двали рақиблик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳодир Жалолов Аюб Гадафа Дрисси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг