Бугун ЖЧнинг ярим финал жанглари ўтказилади

Спорт

image

Бугун, 12 май куни бокс бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг ярим финал баҳслари бўлиб ўтади. Финалолди жангларда 9 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади.

Ўзбекистон вакилларининг ярим финалдаги иштирокини -54 кг да Ойбек Жўраев бошлаб беради. Унга россиялик Дмитрий Двали рақиблик қилади. Мезбонларнинг мазкур босқичдаги якуний жанги супероғир вазн тоифасида Баҳодир Жалолов иштирокида бўлиб ўтади. Жалоловга қарши ярим финалда Испания вакили Аюб Гадфа Дрисси рингга кўтарилади.

Ўзбек боксчиларининг ярим финалдаги жанглари рўйхати:

-54 кг: Ойбек Жўраев - Дмитрий Двали (Россия) (14:45 дан сўнг);

-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Мишеелт Баттумур (Мўғулистон) (15:45 дан сўнг);

-75 кг: Аълохон Абдуллаев - Вандерлей Перейра (Бразилия) (16:00 дан сўнг);

-92 кг Лазизбек Мулложонов - Муслим Гажимагомедов (Россия) (17:00 дан сўнг);

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Мартин Молина (Испания) (18:15 дан сўнг);

-57 кг: Абдумалик Халоков - Мунарбек Сеитбек Уулу (Қирғизистон) (18:45 дан сўнг);

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Хованец Бачков (Арманистон) (19:00 дан сўнг);

-71 кг: Саиджамшид Жафаров - Вандерсон Де-Оливейра (Бразилия) (19:45 дан сўнг);

+92 кг: Баҳодир Жалолов - Аюб Гадфа Дрисси (Испания) (20:45 дан сўнг).


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳодир Жалолов Саиджамшид Жафаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг