Аёли ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирган куёв 22 йилга қамалди
3-саҳифа
−
30 Июль 7106 2 дақиқа
Аввалроқ, Тошкент вилояти Чиноз туманида куёв турмуш ўртоғи ва қайнонасини пичоқлаб ўлдиргани хабар қилинган эди. Мазкур иш бўйича суд ҳукми ўқилиб, 25 ёшли эркак 22 йилга қамалди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.
Маълум бўлишича, воқеа жорий йилнинг март ойида содир бўлган. Эркак қайнонасининг уйида ичкуёв бўлиб яшаган. У хотинига 6 маротаба, қайнонасига эса 8 маротаба пичоқ тиққан.
Мазкур иш кеча, 29 июль куни жиноят ишлари бўйича Чиноз туман судида кўриб чиқилган.
“19 март куни телефон қилиб чақирди. Уйга бордим. Девордан ошиб ўтиб, ойнани тарсиллатдим. Онасининг ёнига бегона эркаклар келиб турарди. Бир бола дарвозани очиб чиқиб, қочиб кетди. Онасининг олдига келган бола деб ўйладим. Орқасидан аёлим чиқди. Қилган ишини бўйнига олди. Ҳиёнат устига бориб қолганимдан кейин ўзимни эплолмай қолдим”, дейди эркак.
Иш ҳужжатларида келтирилишича, куёв қайнонаси ва аёлини пичоқ букланиб, синиб кетгунга қадар жароҳатлаган. Судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг “а”, “ж”, “о”, “р” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган ва унга 22 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазонинг 2 йилини турмада, қолганини умумий тартибли колонияда ўташи белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида яшовчи Зебо исмли хонанда турмуш ўртоғи томонидан ўлдирилгани хабар қилинган эди. Ҳолат юзасидан эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи эркак ушланган.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь