Авиақатновлар орқали Ўзбекистонга кириб келиш тартиби эълон қилинди

Жамият

image
Ер юзига очилган уруш: коронавирусга чалинганлар 30 миллиондан ошди north_east

Ер юзига очилган уруш: коронавирусга чалинганлар 30 миллиондан ошди

Груз-200: Хорижда вафот этган 840 ўзбекистонликнинг жасади Ватанга қайтарилди north_east

Груз-200: Хорижда вафот этган 840 ўзбекистонликнинг жасади Ватанга қайтарилди

Маълумки, Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан аиақатновларни тикламоқда. Хўш, Ўзбекистонга бошқа мамлакатлардан келаётганларнинг мамлакат кириши бўйича қандай тартиб белгиланган. “Uzbekistan Airports” АЖ Матбуот хизмати шу ҳақида маълумот берди. 

Қайд этилишича, Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ қуйидаги тартиб белгиланган. 

“Қизил” ва “Сариқ” ҳудудлардан Ўзбекистон Республикасига келишни режалаштираётган йўловчилар аэропортда рўйхатдан ўтаётганда, авиакомпания вакилига COVID-19 короновирус инфекцияси аниқланмаганлиги ҳақидаги ПЗР тестини рус ёки инглиз тилидаги натижасини тақдим этишлари талаб этилади. 

COVID-19 короновирус инфекцияси учун топширилган натижаси манфий деб топилган ПЗР таҳлил ҳужжати парвоздан олдин 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда бўлиши лозим.

Натижаси манфий деб топилган ПЗР тест натижаси бўлмаган йўловчи парвозга қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келишда йўловчиларнинг аэропорт терминали кириш қисмида ўрнатилган тана ҳароратни ўлчовчи махсус ускуналар орқали ўтишлари талаб этилади.

Ўзбекистон Республикасига “Қизил” ҳудуд мамлакатларидан кириб келган йўловчилар аэропортнинг учиб келиш терминалида жойлашган паспорт назорати ходимларига COVID-19 коронавирус инфекцияси учун топширилган ПЗР таҳлил натижаси манфий деб топилган ҳужжатни ва 14 кунлик мажбурий уй карантинига жойлашиш юзасидан тўлдирилган мажбуриятномани тақдим этишлари шарт.

Мажбуриятнома: 

•    Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – доимий яшаш манзили бўйича;

•    Чет эл фуқаролари учун – вақтинча яшаш манзили бўйича тўлдирилади.

“Сариқ” ҳудуд мамлакатларидан Ўзбекистон Республикасига кириб келган йўловчилар аэропортнинг учиб келиш терминалида хизмат вазифасини ўтаётган паспорт назорати ходимларига COVID-19 коронавирус инфекцияси учун топширилган ПЗР тест натижаси манфий деб топилган ҳужжатни топширишлари талаб этилади.

COVID-19 коронавирус инфекцияси учун топширилган ПЗР тест натижаси манфий деб топилган ҳужжат йўловчиларда бўлмаса, улар аэропорт терминалининг кириш қисмида жойлашган намуналар олувчи жойда ўз ҳисобларидан ПЗР тест топширадилар ва 14 кунлик мажбурий уй карантинига жойлашиш юзасидан мажбуриятномани тўлдирадилар. Сўнг, тўлдирилган мажбуриятнома паспорт назорати ходимларига топширилади.

“Яшил” ҳудуд мамлакатларидан Ўзбекистон Республикасига кириб келган йўловчиларга нисбатан карантин тартиблари қўлланилмайди (касаллик аломатлари кузатилган йўловчилар бундан мустасно).

“Сариқ” ва “Яшил” ҳудуд мамлакатларидан “Қизил” ҳудуд мамлакатлари орқали келган транзит йўловчиларга Ўзбекистон Республикасига киришга рухсат берилади. Мамлакатга кириб келганда йўловчида COVID-19 коронавирус инфекцияси учун топширилган ПЗР тест натижаси манфий деб  топилган ҳужжат бўлмаса, аэропорт ҳудудида йўловчи ўз ҳисобидан ПЗР таҳлил текширувидан ўтказилади ва 14 кунлик ўзини изоляция қилиш юзасидан мажбуриятномани ҳам тўлдиради.

“Қизил” худуд мамлакатларидан “Сариқ” ва “Яшил” ҳудуд мамлакатлари орқали келган транзит йўловчига Ўзбекистон Республикасига киришга рухсат берилади. Мамлакатга кириб келганда йўловчида COVID-19 коронавирус инфекцияси учун топширилган ПЗР тест натижаси манфий деб топилган ҳужжат бўлмаса, аэропортнинг ўзида йўловчининг ҳисобидан ПЗР текширувидан ўтказилади ва 14 кунлик ўзини изоляция қилиш юзасидан мажбуриятномани тўлдиради. Мажбуриятнома бланки инглиз тилида/рус ва узбек тилларида.

“Ўзбекистон Республикасига кириб келгандан сўнг, аэропортнинг учиб келиш терминалида йўловчида иситма ёки COVID-19 нинг бошқа аломатлари кузатилса, йўловчи тиббий кўрикдан ўтказилади. Шунингдек ПЗР тест натижаси мусбат бўлса, йўловчи даволаниш учун касалхонага жойлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 сентябридан эътиборан "Uzbekistan Airways" АЖ Қозоғистон, Қирғизистон, БАА, Туркия ва Германия билан мунтазам халқаро авиақатновларни қайта тиклади. Шу сабабли COVID-19 тарқалишининг олдини олиш мақсадида Uzbekistan Airways сервис хизматларига айрим ўзгартиришлар киритилганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Uzbekistan Airports

Баҳолаганлар

135

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг