Uzbekistan Airways пандемия вақтида йўловчи ташиш қоидасига ўзгартириш киритди

Жамият

image

Uzbekistan Airways босқичма-босқич авиақатновларни тикламоқда. Аммо ҳозиргидек пандемия шароитида халқаро парвозларни алоҳида тайёргарлик ва қоидаларсиз тиклаш эпидемиологик вазиятнинг кескинлашувига олиб келади.

Шу сабабли COVID-19 тарқалишининг олдини олиш мақсадида Uzbekistan Airways сервис хизматларига айрим ўзгартиришлар киритилганини маълум қилди.

Хусусан, барча экипаж аъзолари парвоздан олдин мажбурий тиббий текширув ва ҳарорат ўлчовларидан ўтади. Бутун парвоз давомида улар тиббий ниқоб ва ҳимоя қўлқопларида бўлишади.

Ҳар бир рейсдан сўнг самолёт махсус воситалар билан яхшилаб тозаланади, юза ва ашёларга ишлов берилади. Самолётнинг йўловчилар бўлинмасида ҳаво вентиляцияси юқоридан пастга айланади. Бу эса бошқа қатордаги йўловчилардан кимдир акса урганда ҳаво томчилари бошқа йўловчиларнинг нафас йўлларига тушмаслигини таъминлайди.

Йўловчиларнинг ниқобда бўлишлари эса кичик заррачалар тарқалишининг олдини олади.

Uzbekistan Airways авиакомпанияси самолётлари вирус  ва бактерияларнинг 99,97 фоизини  ушлаб қолувчи замонавий НЕРА-фильтрлари билан жиҳозланган.

Сув, қулоқчинлар, озиқ-овқат, шунингдек бизнес класс учун йўл ва болалар тўпламлари алоҳида ўрамларда берилади.  

Аввалроқ, Ўзбекистон ва Қозоғитон ўртасида мунтазам авиа қатнов тиклангани ҳақида хабар берган эдик. Узоқ танаффусдан кейин Олма-отадан учган илк самолёт Тошкентга қўнди.


Мақола муаллифи

Теглар

Uzbekistan Airways

Баҳолаганлар

694

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг