Қозоғистон билан мунтазам авиақатновлар расман тикланди

Жамият

image

Бугун, 11 сентябрдан эътиборан Қозоғистон билан мунтазам авиақатновлар расман тикланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Транспорт вазирлиги Қозоғистон авиация маъмурияти билан халқаро мунтазам йўловчи авиақатновларини тиклаш бўйича олиб борган музокаралар якунига кўра, “Uzbekistan Airways” ва “Air Astana” авиакомпанияларига сентябрь ойидан бошлаб паритет тамойили асосида Тошкент–Олмаота–Тошкент йўналишида мунтазам парвозларни бажаришни бошлаш бўйича келишувга эришган. 

Мазкур йўналиш бўйича қатновлар ҳафтанинг жума кунлари амалга оширилади. Бугундан эътиборан “Uzbekistan Airways” ва  “Air Astana” авиакомпаниялари ушбу йўналишда парвозларни бажаришни бошлаган. 

“Air Astana” авиакомпаниясининг Олмаота – Тошкент – Олмаота йўналишида парвозни амалга ошириган самолёт бугун соат 12:40 да Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортига келиб қўнди.

Эслатиб ўтамиз, жорий ой бошида "Uzbekistan Airways" АЖ 5 та мамлакат билан мунтазам халқаро авиақатновларни қайта тиклаётгани ҳақида хабар қилди. Унга кўра, 4 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда қуйидаги йўналишлар бўйича парвозларни мунтазам равишда қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинган. 

Тошкент-Дубай-Тошкент - ҳафтада бир марта 4 сентябрдан жума кунлари; 

Тошкент-Франкфурт-Тошкент - ҳафтада бир марта 10 сентябрдан пайшанба кунлари; 

Тошкент-Олмаота-Тошкент - ҳафтада бир марта 11 сентябрдан жума кунлари; 

Тошкент-Бишкек-Тошкент - ҳафтада бир марта 14 сентябрдан душанба кунлари; 

Тошкент-Истанбул-Тошкент - 4, 7, 11, 14, 16, 18, 21, 23, 24, 25, 28 ва 30 сентябрь.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Қозоғистон Air Astana

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг