Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни табриклади
Жамият
−
06 Июль
12092Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 6 июль куни Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари 85 ёшга тўлган Нурсултон Назарбоевни таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар тилади.
Шунингдек, телефон мулоқотида Ўзбекистон-Қозоғистон дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг бугунги даражаси, кўп қиррали ҳамкорлик барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Маълумот учун, Нурсултон Назарбоев 1940 йил 6 июлда Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида туғилган. У 1991 йилдан 2019 йилгача Қозоғистон президенти бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Бухоро шаҳрини зиёрат қилиш учун Ўзбекистонга келганди. Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳрида бўлиб, ҳудудда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг бориши ва аввалги ташрифлар давомида белгилаб берилган топшириқларнинг ижроси билан танишганди. Ташриф давомида қадимий меъморий обидаларни зиёрат қилиш учун Бухорога келган Назарбоев билан норасмий учрашув ҳам ўтказганди.
LiveБарчаси