Қозоғистон авиакомпанияси судда 12 ёшли йўловчига ютқазди
Олам
−
13 Январь
9266Қозоғистоннинг Air Astana авиакомпанияси судда ураллик 12 ёшли йўловчи Зера Галиевага ютқазди. Бу ҳақда "Stan.kz" хабар берди.
2024 йилнинг 20 июль куни ўн икки ёшли эгизак қизлар Зера ва Заура Галиевалар Остона орқали трансфер билан АҚШдан Уралскга қайтаётган бўлган. Бироқ ҳатто парвозга рўйхатдан ўтиш пайтида ҳам FlyArystan авиакомпанияси (Air Astana корхонаси) ходимлари опа-сингиллардан фақат биттасини рўйхатдан ўтказган. Натижада Зера бортга чиқиш талонидан маҳрум бўлган. Муаммони ҳал қилишга ваъда берган FlyArystan ходимлари болани Остона аэропортида қолдириб кетган ва самолёт Уралскка учиб кетган.
Ўн икки ёшли Зера Галиева фақат эртаси куни катталар ҳамроҳлигисиз учиб кета олган.
Мурожаатни кўриб чиқиш чоғида Air Astana вакиллари ўз камчиликларини тан олган ва қизнинг онасига маънавий товон пулини бешдан 1,5 миллион тенгегача камайтиришни сўраган.
Суд авиакомпаниянинг бу илтимосини рад этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Air Astana” компаниясига тегишли “Тошкент-Олмаота” йўналишида парвоз қилган самолёт кучли турбулентлик зонасига тушиб қолгани ҳамда ҳодиса оқибатида етти нафар йўловчи тан жароҳати олгани ҳақида хабар берилганди. Самолёт Тошкентдан маҳаллий вақт билан соат 14:35 да ҳавога кўтарилган. Airbus А321 ҳаво кемаси бортида 135 йўловчи ва 9 нафар экипаж аъзоси бўлган.
Олинган маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 7 киши (шундан 3 нафари Ўзбекистон фуқароси) жабрланган.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь