Ер юзига очилган уруш: коронавирусга чалинганлар 30 миллиондан ошди

Жамият 3298
image

Бугун, 17 сентябрь ҳолатига кўра, дунё бўйлаб янги коронавирус инфекцияси COVID-19 юқтириш ҳолатлари сони 30 миллиондан ошди. Айни вақтда дунё бўйлаб ушбу касалликка чалинганлар 30 миллион 49 256 нафарни ташкил этмоқда. 

Бугунгача беморларнинг 21 миллион 814 410 нафари ёки 72,5 фоизи соғайган, 945 320 киши вафот этган. 

"Worldometer" манбасига кўра, Америка Қўшма Штатлари COVID-19 пандемиясининг эпимаркази бўлиб қолмоқда. Қўшма Штатларда аллақачон 6 миллион 828 301 кишида хавфли инфекцияни юқтириш ҳолатлари қайд этилган. 

Ўнталикда АҚШдан кейинги ўринларда  Ҳиндистон (5 миллион 118 253), Бразилия (4 миллион 421 686), Россия (1 миллион 079 519), Перу (744 400), Колумбия (736 377), Мексика (680 931), Жанубий Африка (653 444), Испания (614 360), Аргентина (589 012) бормоқда. 

Айни вақтда Ўзбекистоннинг яқин қўшниларида коронавирус билан боғлиқ вазият қуйидагича: 

Қозоғистон: 

Касалланганлар – 107 056 нафар;
Соғайганлар – 101 455 нафар;
Қурбонлар – 1 671нафар.

Қирғизистон: 

Касалланганлар – 45 153 нафар;
Соғайганлар – 41 317 нафар;
Қурбонлар – 1 063 нафар.

Тожикистон: 

Касалланганлар – 9 171 нафар;
Соғайганлар – 7 941 нафар;
Қурбонлар – 1 157 нафар.

Афғонистон: 

Касалланганлар – 38 855нафар;
Соғайганлар – 32 503 нафар;
Қурбонлар – 1 436 нафар.

Туркманистон эса ҳамон коронавирус билан боғлиқ ҳолат мамлакатда аниқланмаганини иддао қилиб келмоқда.

Ўзбекистонда эса коронавирусга чалинганлар 49 385 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 45 474 нафари ёки 92 фоизи соғайган. Ушбу касалликдан вафот этганлар эса 411 нафарга етди. Айни вақтда мамлакатдаги шифохоналарда 3 500 нафар беморнинг даволаниши давом этмоқда. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 85
Рейтинг: 3
Теглар
t
×