Ўзбекистондан Яқин Шарққа парвозлар вақтинча тўхтатилди

Жамият

image

Яқин Шарқдаги жорий вазият муносабати билан барча резидент ва норезидент авиакомпаниялар Ўзбекистон аэропортларидан Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар, Эрон, Қувайт ва Исроил аэропортларига амалга ошириладиган парвозларни вақтинча тўхтатиб туради. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда резидент ва норезидент авиакомпаниялар томонидан 2026 йил 28 февралгача жўнаб кетган йўловчиларни Ўзбекистонга қайтариш мақсадида парвозлар амалга оширилмоқда. Ушбу рейслар бўйича маълумотларни аниқлаштириш учун фақатгина авиакомпанияларнинг ваколатхоналарига ва уларнинг расмий веб-сайтларида кўрсатилган телефон рақамларига (ишонч телефонларига) мурожаат қилиш лозим. 

Эҳтимолий тушунмовчиликлар ва молиявий хавф-хатарларнинг олдини олиш мақсадида фақат расмий маълумот манбаларидан фойдаланиш ва текширилмаган воситачиларга мурожаат қилишдан сақланиш тавсия этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқдаги вазият туфайли ушбу минтақадаги ўзбекистонликларни эвакуация қилиш бўйича Бош вазир Абдулла Ариповга топшириқ бергани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Яқин Шарқ парвоз Uzbekistan Airports

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг