Пентагон Яқин Шарққа яна авиаташувчи жўнатди – WSJ

World

−

image

Пентагон Яқин Шарққа учинчи авиаташувчи зарбдор гуруҳи ҳамда қўшимча денгиз пиёдаларининг кемаларини юбормоқда. Бу ҳақда АҚШ расмийларига таянган ҳолда “The Wall Street Journal” хабар берди.

Маълум қилинишича, Калифорниядан USS Theodore Roosevelt авиаташувчи ҳамда унга ҳамроҳлик қилувчи кемалар, шунингдек, учта десант кемаси ва денгиз пиёдалари минтақа томон йўл олган. Армада ноябрь ойи охиригача минтақага етиб боради ва янги гуруҳ минтақадаги АҚШ қўшинлари сафига яна 9 000-10 000 нафар ҳарбий қўшади.

Айни пайтда Яқин Шарқда иккита авиаташувчи – USS George H.W. Bush ва USS George Washington жойлаштирилган. Шунингдек, айни пайтда АҚШнинг Яқин Шарқ бўйлаб жами 40 000 дан 50 000 нафаргача ҳарбий хизматчиси жойлаштирилган. USS Theodore Roosevelt авиаташувчи эса режалаштирилган ҳаракатланиш доирасида жорий йилнинг 27 сентябрь куни Сан-Диегодаги жойлашув портини тарк этган.

Шунингдек, жорий йилнинг 2 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Оқ уйда қилган баёнотида агар Эрон “жуда адолатли битим”ни имзоламаса, у “бошқа мавжуд бўлмайди”, дея таъкидлаб, музокаралар боши берк кўчага кириб қолган бир вазиятда ўз таҳдидларини яна бир бор такрорлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон парламенти спикери ва мамлакатнинг АҚШ билан музокаралардаги бош вакили Муҳаммад Боқир Ғолибаф Ҳормуз бўғози АҚШ билан келишилган етти шарт бажарилмагунча очилмаслигини айтган эди.


Author

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends