АҚШ оралиқ сайловларгача Эронга зарба бериши мумкин – ОАВ
World
−
10:59 774 1 minute
АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти Пентагонга АШҚ Конгрессига ўтказиладиган оралиқ сайловларгача Эрондаги объектларга зарба бериш вариантларини тайёрлашни топширди. Бу ҳақда хабардор манбаларга таяниб, “The Atlantic” нашри хабар берди.
Нашр манбаларининг сўзларига кўра, Оқ уй Пентагондан оралиқ сайловлар арафасида амалга оширилиши мумкин бўлган Эрон объектларига зарба бериш вариантларини ишлаб чиқишни сўраган.
Суҳбатдошларнинг айтишича, эҳтимолий зарбаларнинг кўлами ва нишонлари, шунингдек маъмурият якунда бу ҳаракатларни амалга ошириш-оширмаслиги ҳамон муҳокама қилинмоқда.
“Бу Президент ғалаба қозонганидек таассурот уйғотади ва бензин нархи туша бошлайди”, дейди нашрга Республикачилар партиясининг аноним аъзоси.
Манбалардан бирининг аниқлик киритишича, режани АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) ишлаб чиқмоқда.
“Atlantic”нинг қўшимча қилишича, чекланган операциядан сўнг оралиқ сайловлардан кейин янада кенгроқ ҳарбий ҳаракатлар бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон Яқин Шарққа учинчи авиаташувчи зарбдор гуруҳи ҳамда қўшимча денгиз пиёдаларининг кемаларини юбораётгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All