Арманистон Озарбайжоннинг 3 районига баллистик ракета учирди

Олам

image

Бугун, 22 октябрь тонгида Арманистон Озарбайжоннинг учта туманига баллистик ракета билан ҳужум қилди. Бу ҳақда Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда

Хабарда айтилишича, ҳарбий ҳаракатлар ҳудудидан узоқда жойлашган, Озарбайжоннинг учта – Сиёзан, Габала ва Кюрдамир районлари Арманистоннинг оператив-тактик ракета тизимидан (ОТРК) ўққа тутилган. 

Қайд этилишича, Озарбайжоннинг Сиазань йўналиши бўйича 3 та, Габала томон – 2 та, Кюрдамир бўйича битта ракета учирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, тинч аҳоли орасида қурбонлар йўқ. Озарбайжон Президентининг ёрдамчиси Ҳикмет Ҳожиев Арманистон Қуролли Кучлари Озарбайжоннинг тинч аҳолисига қарши ҳарбий жиноятларни давом эттираётганини айтиб, Ереваннинг ҳаракатларини қоралади.

Арманистон Қуролли Кучлари аввалроқ оператив-тактик ракета тизимлари (ОТРК)дан Озарбайжон ҳудудига, шу жумладан республиканинг иккинчи йирик шаҳри – Ганжага ўқ узган, бу эса ўнлаб  одамларнинг ўлимига сабаб бўлган эди.

Қарийб бир ойга яқин вақтдан буён давом этиб келаётган қуролли ҳужумларда Озарбайжон Қуролли Кучлари республиканинг Арманистон томонидан босиб олинган 120 дан ортиқ аҳоли пунктларини, шу жумладан Зангилон, Жаброил(Мехакаван)  ва Физули шаҳарларини, ҳамда Ҳадрут қишлоғини озод қилган.

Расмий Бакуга кўра, Арманистон Қуролли Кучлари жорий йилнинг 27 сентябрь куни соат 06:00 дан бошлаб Озарбайжонга қарши кенг кўламли провокацияларни амалга оширди, бутун фронт бўйлаб Озарбайжон армиясининг позицияларини, шунингдек, олдинги чизиқ зонасида жойлашган аҳоли пунктларини ўққа тутди.

Арманистон ҳужум Озарбайжон қуролли кучлари томонидан бошланганини айтмоқда. Озарбайжон эса қуролли тўқнашувга нисбатан жавоб ҳужумлари бошлаганини расман эълон қилиб, Арманистон чегарасидаги тинч аҳоли вакилларини чегара ҳудудларидан четга чиқишларини сўради.

Ҳолат бўйича Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев халққа мурожаат билан чиқиб, тўқнашув Озарбайжоннинг провокацияси эмаслигини айтди.

Никол Пашинян эса мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик эълон қилди.  Бунинг ортидан Илҳом Алиев мамлакатда ҳарбий ҳолат ва комендантлик соати эълон қилиш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Шунингдек, Алиев 28 сентябрь куни қисман сафарбарлик эълон қилиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади

Фаррух Муродқулов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Озарбайжон-Арманистон Қорабоғ тўқнашуви

Баҳолаганлар

371

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг