“Арқадағ” Самарқандга келди

Жамият

image

Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов 23 апрель куни ташриф билан Самарқандга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Тантанали равишда икки мамлакат байроқлари билан безатилган Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, икки томонлама учрашув ўтказиш ва маданий тадбирларда биргаликда иштирок этиш кўзда тутилган.

Музокараларда Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, 21 апрель куни Гурбангули Бердимуҳамедов Қозоғистонга борганди. Туркистон аэропортида олий мартабали меҳмонни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев кутиб олди. Улар биргаликда туркий дунёнинг энг буюк маънавий, тарихий ва маданий қадамжоларидан бири – UNESCO'нинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат қилди. Кеча, 22 апрель куни Қосим-Жомарт Тўқаев Гурбангули Бердимуҳамедов билан норасмий учрашув ўтказди. Газ соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, Қозоғистоннинг хорижий ҳамкорлар билан биргаликда Галкиниш конини ўзлаштириш лойиҳасида иштирок этишига алоҳида эътибор қаратилди.

Шундан сўнг, Туркман халқининг миллий етакчиси Қирғизистонинг Чўлпон-Ота вилоятига борди. Уни аэропортда Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров кутиб олди. Жапаров Бердимуҳамедовни қирғизча меҳмон қилди.

Бугун, 23 апрель Жапаров Чўлпон-Ота шаҳрида Гурбангули Бердимуҳамедов билан музокара ўтказди. Кейин эса етакчиларга Иссиқкўл вилоятидаги Бактуу-Долоноту қишлоғидаги ипподромда қирғиз миллий от спорти ўйинлари – “Жорго салиш” ва “Кўк бору” тақдим этилди. Маданий дастур якунида Президент Садир Жапаров фахрий меҳмонни Иссиқкўл халқаро аэропортигача кузатиб қўйди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Самарқанд Ўзбекистон Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг