Президент Рустами Имомалини орден билан мукофотлади

Local

−

image

Бугун, 4 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатга расмий ташриф билан келган Тожикистон Республикаси Мажлиси олий Мажлиси миллий раиси Рустами Имомалини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашув аввалида Мажлиси миллий раиси давлат раҳбарига Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон – Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини, жумладан, икки мамлакат парламентлари ҳамкорлиги доирасида янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.

Барча йўналишлардаги ҳамкорлик жадал суръатларда ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилган. Ўзаро савдо ва юк ташиш ҳажмлари ортиб бормоқда. Саноат, қурилиш, энергетика, қишлоқ хўжалиги, электротехника ва бошқа соҳаларда кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Қўшма Инвестиция компанияси самарали фаолият юритмоқда.

Пойтахтлар ва ҳудудлар ўртасида тўғридан тўғри алоқаларни рағбатлантириш, маданий-гуманитар, таълим ва туризм соҳаларидаги алмашинувларни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланган.

Олий даражада эришилган келишувлар ва қўшма ташаббусларни илгари суришда қонунчилик органларининг ролини ошириш, бу борада парламентлараро комиссиялар, дўстлик гуруҳлари ҳамда соҳавий қўмиталар фаолиятини фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Учрашув якунида Ўзбекистон етакчиси Рустами Имомалини икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашдаги катта хизматлари, парламентлараро мулоқотни кенгайтириш борасидаги самарали фаолияти учун мамлакатнинг юксак мукофоти – “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирлаган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends