Арипов Жапаров билан Қирғизистонга электр етказиб беришни муҳокама қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов биринчи “Европа иттифоқи – Марказий Осиё” форуми доирасида Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров билан учрашди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

Абдулла Арипов ўзаро манфаатли йўналишларда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш, маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни фаоллаштириш ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш тарафдори эканини таъкидлади.

Оқилбек Жапаров, ўз навбатида, Қирғизистон-Ўзбекистон тараққиёт жамғармасининг ишга туширилиши икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича Амалий чора-тадбирлар режасида (“Йўл харитаси”) ўз аксини топган келишувларни амалга оширишни бошлашга сезиларли таъсир кўрсатишини таъкидлади.

Томонлар Ўзбекистондан электр энергиясини етказиб бериш, Туркманистондан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали электр энергияси ва табиий газ транзити, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли, Иркештом-Дароот-Қўрғон-Қизил темир йўли, Қия автомагистрали, Қизил-Қия шаҳридаги савдо-логистика маркази ва Қамбарота-1 ГЭС қурилиши масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашувда қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Оқилбек Жапаров Ўзбекистон томонига Боткен вилоятида иккита умумтаълим мактаби қурилиши ва Бобур номидаги Ўш академик мусиқали драма театрини реконструкция қилишда техник ёрдам кўрсатгани учун миннатдорлик билдирди.

Аввалроқ, Ўзбекистон 2021 йилга мўлжалланган келишувни бажариб бўлгани муносабати билан қўшни давлатга электр энергияси етказиб беришни тўхтатгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Қирғизистон

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг