Ўзбекистон Қирғизистонга электр энергияси етказиб беришни тўхтатди

Жамият

image

Ўзбекистон 2021 йилдаги келишув бўйича Қирғизистонга электр энергия етказиб беришни якунлади. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Миллий энергияхолдинги маълум қилди.

Компания маълумотига кўра, Қирғизистн Туркманистондан электр энергия импорт қилишни кўпайтирган. Мамлакат ўзаро электр энергия етказиб бериш тўғрисидаги келишувга кўра, Қозоғистондан ҳам электр импорт қиляпти.

Ўзбекистон билан эса 2021 йилга мўлжалланган келишув ниҳоясига етган. Ҳозирда Бишкек расмий Тошкент билан 2022 йилда етказиб бериш режалаштирилган электр энергия ҳисобидан импортни давом эттириш устида музокара олиб бормоқда.

“Ўзбекистон Республикасидан электр энергияси етказиб берилиши якунланиши муносабати билан Туркманистондан Қирғизистонга импорт қилинадиган электр энергияси ҳажми оширилди”, дея якунланган компания  хабари.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Қирғизистон

Баҳолаганлар

646

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг