Араб давлатлари Трампнинг “Ғазо Ривьераси” ғоясига Мисрнинг муқобилини қабул қилди

Олам

image

Кеча, 4 март куни Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси раислигида Фаластин Давлати илтимосига биноан фавқулодда араб саммити бўлиб ўтди. Саммит иштирокчилари Миср томонидан тайёрланган Ғазони қайта қуриш режаси ва якуний декларацияни бир овоздан қабул қилди. Бу ҳақда Миср Президенти девони маълум қилди.

“Сиздан Ғазони қайта қуриш режасини ва саммитимизнинг якуний декларацияси лойиҳасини қабул қилишингизни сўрайман”, деди Миср раҳбари йиғилиш иштирокчиларига.

Ҳеч қандай эътироз бўлмади ва иккала ҳужжат ҳам қабул қилинган деб эълон қилинди.

Трампнинг Ғазони эгаллаш ғоясини дунё қандай қабул қилди? north_east

Трампнинг Ғазони эгаллаш ғоясини дунё қандай қабул қилди?

Президент матбуот котиби, элчи Муҳаммад ал-Шеннавийнинг айтишича, саммит чоғида араб етакчилари Фаластин масаласини қўллаб-қувватлаш йўлларини муҳокама қилган. Улар фаластинликларни ўз ерларидан қувиб чиқариш ёки Фаластин масаласини тугатишни мутлақо рад этишларини тасдиқлаган.

Араб давлатлари раҳбарлари 1967 йил 4 июндаги чегаралар бўйлаб мустақил Фаластин давлатини, унинг пойтахти Шарқий Қуддусни барпо этиш бўйича минтақада мустаҳкам тинчликка эришишнинг ягона йўли бўлиши борасидаги араб позициясининг қатъийлигини таъкидлаган.

Саммитда, шунингдек, Ғазо секторини аҳолини кўчирмасдан қайта қуриш бўйича Миср режаси муҳокама қилинган ва тасдиқланган.

Араб давлатлари раҳбарлари саммитнинг якуний баёнотида ўз аксини топган ушбу режани тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирган.

Трампнинг Ғазони эгаллаш ғояси ортидан Миср фавқулодда араб саммитини чақирди north_east

Трампнинг Ғазони эгаллаш ғояси ортидан Миср фавқулодда араб саммитини чақирди

Шунингдек, Араб Лигаси саммитининг якуний декларациясида БМТ Хавфсизлик Кенгашига Ғазо ва Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилига тинчликпарвар кучларни юбориш сўрови билан мурожаат қилинган.

Бундан ташқари, якуний декларацияда Араб Лигаси давлатлари раҳбарлари Рамазон ойи давомида Фаластин ҳудудларида кескинлик даражасини пасайтиришга, Исроилни Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида “тажовузни тўхтатиш”га чақирган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Дональд Трамп 4 февраль куни Оқ уйда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху билан учрашувдан сўнг Қўшма Штатлар Ғазо секторини назорат остига олишини айтганди. Шундан сўнг у Ғазо аҳолисини кўчириш ва у ерни “Яқин Шарқ Ривьераси”га айлантириш ҳақида бир неча бор такрорлади ҳамда кўчирилган ғазоликлар ортга қайтмаслигини ҳам аниқ айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Миср Ғазо Араб Лигаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг