Трамп Иорданияни ғазоликларни қабул қилишга чақирди

Олам

image

Кеча, 11 февраль куни Иордания подшоҳи Абдулла II АҚШ Президенти Ғазо бўйича режасини эълон қилганидан кейин Дональд Трамп билан учрашган биринчи араб етакчисига айланди. Бу ҳақда Оқ уй хабар берди.

Трамп Иордания подшоҳини АҚШ Президентининг Ғазо сектори муаммосини ҳал қилиш режасига кўра кўчириладиган фаластинликларни қабул қилишга чақирди. Оқ уйда Иордания подшоҳи билан бир қаторда нутқ сўзлаган Трамп Ғазо аҳолисини кўчириш ва уни “Яқин Шарқ Ривьераси” деб атаган ҳудудга айлантириш ҳақидаги фикридан қайтмаслигини очиқ айтди.

“Биз бу жойни эгаллаб оламиз. Биз бу жойни ушлаб турамиз, бу жойни жонлантирамиз. Биз бу жойни охир-оқибат ишга туширамиз ва Яқин Шарқдаги одамлар учун жуда кўп иш ўринларини яратамиз”, деди Трамп Овал кабинетда.

Президент унинг режаси минтақага “тинчлик олиб келишини” қўшимча қилди. Трамп Вашингтондан иқтисодий ва ҳарбий ёрдамга таянадиган Иордания ва Миср охир-оқибат кўчирилган ғазоликларни жойлаштиришга рози бўлишини таъкидлади. 

“Мен Иорданияда ер участкасига бўлишга ишонаман. Менимча, Мисрда бир парча ер бўлади. Бизнинг бошқа жойимиз ҳам бўлиши мумкин, лекин ўйлайманки, биз музокараларимизни якунласак, улар жуда бахтли ва хавфсиз яшайдиган жойга эга бўламиз”, деб тушунтирди Трамп. 

Трамп Иорданиянинг қўллаб-қувватлашидан таҳдид сифатида фойдаланиш ниятида эмаслигини қўшимча қилди.

“Биз Иорданияга ва, айтмоқчи, Мисрга кўп пул тикамиз - иккала [мамлакат] учун жуда кўп. Бироқ, бу билан таҳдид қилишнинг ҳожати йўқ. Менимча, биз бундан юқоримиз”, деб таъкидлади Трамп.

Ўз навбатида, Абдуллоҳ II мамлакати учун энг яхши нарсани қилишини ва Иордания Ғазодан 2000 касал болани даволаниш учун қабул қилишини айтди. Трамп бу қарори учун миннатдорлик билдирди.

“Араб давлатлари Вашингтонга жавоб таклифи билан қайтади. Савол шундаки, уни қандай қилиб ҳамма учун фойдали бўлиши”, дея тушунтирди Абдулла II.

Кейинроқ Иордания Ташқи ишлар вазири Айман Сафадий давлат телеканалига берган интервьюсида Миср бошчилигидаги арабларнинг Ғазо аҳолисини кўчирмасдан қайта қуриш режаси борлигини айтди.

Иордания расмийлари музокаралар олдидан Трампнинг омма олдида подшоҳни хижолатга соладиган чиқишидан қочмоқчи эканини ва Овал кабинетдаги баёнотлар режалаштирилмаганини айтди.

АҚШ Президенти ва Иордания подшоҳи валиаҳд шаҳзода Ҳусайн, Иордания Ташқи ишлар вазири Сафадий, Давлат котиби Марко Рубио ва бошқа расмийлар иштирокида журналистлар билан суҳбатлашди. 

Кейинроқ монарх АҚШ сенаторларининг икки партияли гуруҳи, жумладан, республикачилар кўпчилик етакчиси Жон Тун билан учрашди.

Иорданияда икки миллиондан ортиқ фаластинлик қочқинлар яшайди, мамлакат аҳолиси эса атиги 11 миллионни ташкил этади. Иордания ичидаги фаластинликларнинг мақоми ва сони узоқ вақтдан бери мамлакат раҳбариятини хавотирга солиб келган.

Маълумот учун, Амман ҳам АҚШ ёрдамига 90 кунлик танаффусни бошдан кечирмоқда. Исроил ва Мисрга танаффуслар берилди, бироқ Иорданиянинг ҳар йили оладиган 1,45 миллиард доллари Трамп маъмурияти барча хорижий ёрдамни кўриб чиқишигача музлатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Трамп Иордания ғазоликлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг