Аномал иссиқ сабаб поездлар кечикиши мумкин

Жамият

image

Ўзбекистонда кузатилаётган аномал иссиқ ҳаво туфайли айрим темир йўл йўналишларида поездларнинг ҳаракат тезлигига вақтинчалик чекловлар жорий этилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хабар берди.

Қайд этилишича, йўловчилар ва поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, темир йўл инфратузилмасининг барқарор ва ишончли ишлашини сақлаш мақсадида айрим йўналишларда поездлар ҳаракат тезлигига вақтинчалик чекловлар ўрнатилади.

Шу сабабли айрим поездлар ҳаракат жадвалида белгиланган вақтдан кечроқ манзилга етиб бориши мумкин.

“Ўзбекистон темир йўллари” йўловчилардан юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликларни тўғри қабул қилишни сўраб, мазкур чоралар, аввало, йўловчилар хавфсизлигини таъминлашга қаратилганини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзгидромет жорий йилнинг 18–20 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келишда давом этиши ҳақида огоҳлантирган эди.

Шунингдек, Ўзбекистонда кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво сабаб Тошкент метросининг ерусти йўналишларида поездларнинг ҳаракат тезлиги вақтинча пасайтирилиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг