Англия чемпионати 1 дақиқалик сукут билан бошланади
Спорт
−
13 Август 2025 5301 1 дақиқа
Англия Премьер-лигасининг 2025/2026 йилги мавсумидаги 1-тур ўйинлари “Ливерпул”нинг марҳум футболчиси Диогу Жота ва унинг укаси Андре Силвани хотирлаш мақсадида бир дақиқалик сукут билан бошланади. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Манбага кўра, 1-тур учрашувларида футболчилар қора рангли боғич тақиб ўйнайди. Бу автоҳалокат оқибатида вафот этган португалиялик футболчилар Диогу Жота ва унинг укаси Андре Силванинг хотирасига ҳурмат рамзи маъносида амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 июль куни ака-ука футболчилар Испанияда биргаликда ҳалок бўлганди. Жота 2020 йилдан бери “Ливерпул” сафида тўп суриб келарди. “Қизиллар” таркибида у Англия Премер-лигасида ва ички кубокларда ғалаба қозонган. Португалия терма жамоаси билан эса УЕФА Миллатлар лигаси чемпиони бўлган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025