Андижондаги “Мурувват” уйининг собиқ раҳбарига нисбатан жиноят иши очилди
3-саҳифа
−
24 Ноябрь 2023
6615Ижтимоий тармоқда Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернатининг собиқ директори миллиардлаб сўм маблағни талон-торож қилгани хусусида хабарлар тарқалган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти прокуратураси изоҳ берди.
Тарқалган хабарларда “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйининг собиқ директори М.М. қурилиш ишлари учун ажратилган 4 миллиард сўмдан ортиқ маблағни талон-торож қилиб юборгани айтилган.
Вилоят прокуратурасининг текширувлари натижасида чиндан ҳам интернат уйида амалга оширилган қурилишлар давомида жами 1 миллиард 74 миллион сўмлик бюджет маблағлар ўзлаштирилгани аниқланган.
“Ҳолат бўйича қурилишни амалга оширган жамиятлар ҳамда интернат уйининг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” (кўп миқдорда фирибгарлик) банди ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.Ҳозирда жиноят иши юзасидан Қўрғонтепа туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади прокуратура хабарида.
Қўшимча қилинишича, вилоят прокуратураси томонидан жиноят ишининг тергови устидан назорат ўрнатилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги “Мурувват” уйида болаларнинг калтаклангани акс этган видео тарқалганди.
LiveБарчаси