Андижондаги “Мурувват” уйида ногирон болалар калтакланди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги “Мурувват” уйида болаларнинг калтаклангани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги матбуот котиби муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Қўрғонтепа тумани “Мурувват” болалар интернат уйида содир бўлган ҳолат юзасидан тегишли орган ва ташкилот томонидан ўрганиш ишлари бошланган.

“Биринчи навбатда, камера ёзувлари қайси санага тегишли эканлиги, унда қўпол хатти-ҳаракатлари кўзга ташланган ходиманинг фаолияти бўйича текширувлар бошланди. Тўлиқ ва расмий шаклдаги маълумотлар алоҳида эълон қилинади”, дейилади муносабатда.

Манба Telegram-каналига кўра, ушбу ҳолат жорий йилнинг 24 июль куни соат 12:05 ларда интернат уйининг 6-гуруҳида содир бўлган.

Ҳозирда ҳолатга қонуний баҳо бериш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, Қўрғонтепа тумани прокуратураси билан ҳамкорликда суриштирув олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон “Мурувват” уйи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made