Андижондаги мактабда ўқитувчи пичоқлаб ўлдирилди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Асака туманидаги мактаб биносида ўқитувчи аёл ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълумот берди. 

Унга кўра, воқеа 27 январь куни соат 15:30 ларда Асака туманидаги мактаб биносида содир бўлган. Шу мактабда ишловчи эркак оилавий келишмовчиликлар сабаб келиб чиққан жанжал оқибатида ўзи билан бирга ишловчи 34 ёшли турмуш ўртоғига ёнида олиб келган хўжалик пичоғи билан бир неча маротаба тан жароҳати етказиб, уни қасддан ўлдирган.

Шундан сўнг эркак яшаш хонадонига қайтиб келиб, ушбу хўжалик пичоғи билан ўзининг қорнига бир неча маротаба уриб, ўз жонига қасд қилган. Уни кўриб қолган акаси эркакни шифохонага олиб борган ва кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида унинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Мазкур ҳолат юзасидан эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятида 71 ёшли эркак тушлик тайёрламаган хотинини ўлдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон Асака пичоқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг