Андижондаги дала майдонида бир йигит ва қизни чақмоқ урди
3-саҳифа
−
20 Июнь 2023 18470 1 дақиқа
Андижон вилоятида чақмоқ уриши оқибатида 17 ёш бола вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’ga Андижон вилоят прокуратураси маълум қилди.
Келтирилишича, воқеа кеча, 19 июнь куни соат 8:00 ларда вилоятнинг Пахтаобод туманидаги фермер хўжалиги дала майдонида юз берган. Дала майдонда ишлаётган 2006 йилда туғилган бола ва 2008 йилда туғилган бир қизни чақмоқ урган. Бола воқеа жойида вафот этган, қиз шифохонага ётқизилган. Ҳозирда қизнинг аҳволи яхши эканлиги айтилмоқда.
Live
Барчаси