Андижонда қимматбаҳо дарахтларнинг кесилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Жамият

image

Аввалроқ, Андижон вилояти Шаҳрихон туманида қораарча (можжевельник) манзарали қимматбаҳо дарахтларидан жами 28 тупи ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари томонидан кесиб ташлангани ҳақида хабар берган эдик. 

Вилоят прокуратураси Матбуот хизматига кўра, ҳолат юзасидан Шаҳрихон туман ободонлаштириш бўлими мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан 17 август куни Шаҳрихон туман ободонлаштириш бўлими мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Шаҳрихон туман Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Тошкентнинг Чилонзор кўчасини реконструкция қилиш жараёнида  101 туп дарахт, шу жумладан, 92 туп эман, 1 туп чинор, 5 туп тут, 2 туп арча ва 1 туп мевали беҳи дарахтининг илдиз қисми шикастлангани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳолат сабаб Чилонзор тумани ҳокими Шавкат Мавлонов ва прокурори Иззат Бозоров лавозимидан озод этилган эди. Масъулиятсизликка йўл қўйгани учун пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ва прокурори Улуғбек Қосимовга ҳайфсан берилганди. Шунингдек, ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Бундан ташқари, Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида Электр тармоқ корхонаси ходимлари “Қирқкетмон” МФЙ ҳудудида ноқонуний равишда 48 тўп кўп йиллик сосна, 9 туп шумтол ва 30 тупдан ортиқ мевали дарахтларни остидан кесиб ташлаган. Оқибатда ўсимлик дунёсига етказилган зарар суммаси 43 410 000 сўмга баҳоланган. Ҳолат юзасидан тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб, прокуратура органларига такдим этилган.

Шу билан ҳам дарахтлар қирғини тугагани йўқ. Масалан, 11 август куни Яккасарой туманидаги  5 туп чинор ва 7 туп каштан дарахтининг илдиз қисмига қурилиш компанияси томонидан шикаст етказилгани аниқланди. Кун охирига етмасдан мазкур туманида жойлашган 111-уйда қурилиш компанияси томонидан олиб борилаётган қурилиш ишлари жараёнида 1 дона сафора дарахт илдизи қисман очилгани учун йиқилгани маълум бўлди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг