БП Фарғонада бир неча юз миллионлик дарахтлар кесиб ташлангани бўйича текширув бошлади

Жамият

image

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида дарахтлар кесиб ташланганлиги ҳолати Бош прокуратура томонидан ўрганилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Маълумот учун, Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида Электр тармоқ корхонаси ходимлари “Қирқкетмон” МФЙ ҳудудида ноқонуний равишда 48 тўп кўп йиллик сосна, 9 туп шумтол ва 30 тупдан ортиқ мевали дарахтларни остидан кесиб ташлаган. Оқибатда ўсимлик дунёсига етказилган зарар суммаси 43 410 000 сўмга баҳоланган.

Вилоят Экология бошқармаси маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинингг 2019 йил 17 январдаги “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталардан фойдаланишни тартибга солиш ва улардан фойдланиш соҳасида рухсат бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисидаги 43-сон қарорининг 49-бандида “Етказилган зарарни ундириш, ушбу низомга 4-иловада келтирилган битта дарахт ва бутани кесиш учун берилган рухсатнома қиймати миқдорининг энг кам ойлик иш хаққи миқдорига нисбатан коэффицентларига асосан, яъни кам қимматли дарахтлар тури учун 5 (беш) бараварга, қимматли  ёғочбоп дарахтлар учун 10 бараварга, 100 (юз) ёшдан ошган дарахтлар учун эса 20 бараварга кўпайтириш билан ҳисобланади” деб белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги фармонининг 2-а-бандига асосан, дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш ва шикастлантириш билан ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун ундириш суммалари икки бараварга оширилган ҳолда қўлланилиб, 43 410 000 сўмлик зарар қайта хисобланганда 856 500 000 сўмни ташкил қилган. 

Тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб, прокуратура органларига такдим этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг