Тошкентда яширин пиво цехини ташкил қилганлар ушланди

Crime

−

image

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида истеъмолга яроқсиз пиво ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро В.Т. ва бошқалар “Салар бўйи” кўчасидаги уйда яширин цех ташкил қилгани аниқланган. Улар қўлбола усулда истеъмолга яроқсиз пиво ишлаб чиқарган.

Тадбир давомида яширин цехдан 22 турдаги пиво ичимликлари ҳамда ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 276-11-моддаси (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, ишлар бажариш ёхуд хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоийда ноқонуний олтин савдоси билан шуғулланган ҳамда хонадонида қумдан олтинни ажратиб оладиган цех ташкил қилган шахслар ушлангани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends