Яккасаройда яна дарахт можароси. Айбдорлар жаримага тортилди

Жамият

image

Бугун, 11 август куни Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги бир дона сафора дарахти йиқилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Яккасарой тумани Кичик бешёғоч кўчасида жойлашган 111-уйда қурилиш компанияси томонидан олиб борилаётган қурилиш ишлари жараёнида 1 дона сафора дарахт илдизи қисман очилгани учун йиқилган.

Ҳуқуқбузарга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси билан мамурий баённома расмийлаштирилиб, 7 миллион 800 минг сўм жарима белгиланган.

“Шу билан бирга, қурилиш компанияси масъулларига ҳудуддаги мавжуд дарахтларни муҳофаза қилиш, уларга биотехник тадбирларни амалга ошириш ва экологик талаблар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилиб, кафолат хати олинди”, дейилади хабарда.

Аввалроқ, Яккасарой туманидаги  5 туп чинор ва 7 туп каштан дарахтининг илдиз қисмига қурилиш компанияси томонидан шикаст етказилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг