Андижонда эркак мотоциклчиларга пичоқ билан таҳдид қилди (видео)
3-саҳифа
−
24 Июнь 6043 2 дақиқа
Бугун, 24 июнь куни ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳрида бир эркак светофорда турган мотоцикл ҳайдовчиларига пичоқ билан таҳдид қилгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ушбу ҳаракатни Андижон шаҳрида яшовчи 1995 йилда туғилган фуқаро қилгани маълум бўлган.
“Кеча соат 11 ларда пивога бордим, 2 бокал ичдим, шашлик олдим ва озроқ маст бўлиб қолдим. Ўша ерда турган тиғли қуролни олиб, йўлдан такси чақирдим. Йўлда мотоцикл ҳайдаётганларга нега тез ҳайдаяпсизлар деб, пичоқ билан таҳдид қилдим. Ўзбекистон халқидан кечиришини сўрайман. Мингдан-минг пушаймонман”, дейди у.
Суриштирувлар натижасида бугун, 24 июнга ўтар кечаси соат 01:00 дан 03:00 гача вақт оралиғида унинг чақирган такси ҳайдовчисини ҳам қўрқитгани ва унга йўл ҳақини бермагани, 100 минг сўм пулини ҳам ўғирлагани аниқланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 112-моддаси (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми ҳамда 169-моддаси (Ўғрилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят иши Андижон вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида уч киши бир эркакни калтаклаб, камига пичоқ билан ҳам жароҳат етказган эди. Ҳолат Фарғона вилоят ИИБ томонидан назоратга олинган ва дастлабки тергов-суриштирув ишлари бошланган.
Live
Барчаси