Андижонда Cobalt ҳайдовчиси 10 ёшли қизчани уриб юборди

3-саҳифа

image

Бугун, 8 июль куни Андижон вилоятида Cobalt автомобили ҳайдовчиси 10 ёшли қизчани уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳолат Андижон шаҳар Ўзбекистон кўчасидаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўлагида содир бўлган. 1999 йилда туғилган ҳайдовчи A.X. ўзининг машинасида ҳаракатланиб келаётган вақтида йўлни кесиб ўтаётган 10 ёшли пиёда T.С.ни уриб юборган.

Оқибатда қизча тан жароҳати олиб шаҳар шифохонасига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан ҳозирда дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоийда 8 ёшли қизни машина босиб кетганди. Оқибатда 2-синф ўқувчиси бўлган қиз тан жароҳатлари сабабли ҳодиса жойида вафот этган. Ҳолат ортидан 2 нафар ҳайдовчи қамоққа олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Андижон Cobalt

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made