Навоийда 8 ёшли қизни машина босиб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 1 июль куни соат 19:20 атрофида Навоий вилояти Хатирчи туманида 8 ёшли қиз йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Зоир Йўлдошов хабар берди.

Қайд этилишича, ҳолат тумандан ўтган 4R48 автомобиль йўлида содир бўлган. BYD Song Plus Champion автомашинаси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 2-синф ўқувчисини уриб юборган.

Ҳодиса оқибатида қиз олган тан жароҳати сабаб воқеа жойида вафот этган.

“Ҳолат бўйича Жиноят кодекснинг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади манбада.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда ЙТҲ оқибатида бир ҳайдовчи ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий машина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made