Андижонда бозор ёниб кетди
3-саҳифа
−
26 Январь 2024 9654 1 дақиқа
Андижон вилояти Шаҳрихон туманида бозор ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Кеча, 25 январь куни Шаҳрихон туманидаги Асака автотураргоҳида ташкил этилган буюм бозори ҳудудида ёнғин содир бўлгани тўғрисида соат 23:30 да ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра, 20 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 23:32 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин 26 январь куни соат 00:30 да ўраб олинган ва соат 01:53 да бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида тахминан 700-800 кв.м майдон ёниб зарарланган.
Ёнғинда фуқароларни куйиш тан-жароҳатини олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари тўғрисида маълумотлар келиб тушмаган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Воқеа жойига вилоят ҳамда туман ФВБ раҳбар ходимлари чиққан.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь