Андижон ҳокимига яна бир ўринбосар тайинланди
Жамият
−
28 Январь
4170Давронбек Ҳасанбоевич Сатторов Андижон вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
У тайинловга қадар Пахтаобод тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасида фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Улуғбек Одашевич Раҳимов Андижон вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланганди.
LiveБарчаси
Эрдўған Зеленскийни кутиб олди.
18 Февраль
Мирзиёев Бинали Йилдирим билан учрашди.
18 Февраль