Андижон ҳокимига яна бир ўринбосар тайинланди

Local

−

image

Давронбек Ҳасанбоевич Сатторов Андижон вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

У тайинловга қадар Пахтаобод тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасида фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Улуғбек Одашевич Раҳимов Андижон вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends