Анчелотти Винисиуснинг қизил карточкаси бекор қилинганига муносабат билдирди

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Испания спорт мусобақалари қўмитасининг (RFEF) клуб ҳужумчиси Виниcиус Жуниорга берилган қизил карточкани бекор қилиш ҳақидаги қарори ҳақида гапирди. 

“Реал” – “Валенсия” учрашуви ҳаками воқеа ҳақида, жумладан, унинг асосий қисми ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлмагани учун эпизодга нотўғри баҳо берганди. 

“Виниcиус ўзини яхши ҳис қилмоқда. Оғир вазиятда уни қўллаб-қувватлаётганимиз жуда яхши ҳолат. Агар унинг тиззасида муаммо бўлмаса, “Райо Вальекано”га қарши ўйнаган бўларди. Қизил карточка бекор бўлганини эшитиб ҳайрон бўлдим ва буни кутмаган эдим. Бу ҳакамларининг хатоси эди, улар ўз хатти-ҳаракатларини баҳолаб, қарорни ўзгартирди”, дейди Анчелотти.

Эслатиб ўтамиз, Винисиус Жуниор Испания чемпионатининг 35-тури доирасидаги ўйинда “Валенсия” мухлислари томонидан ҳақорат қилинганди. Кейинроқ Испания спорт мусобақалари қўмитаси (RFEF) кўп соатлик муҳокамалардан сўнг Винисиусни дисквалификацияни бекор қилишга қарор қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Валенсия Винисиус Жуниор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг